Кики Бертенснинг кучли зарбалари ғалаба келтирди

Голландиялик теннисчи Кики Бертенс Доха шаҳрида ўтаётган мусобақада италиялик Камила Жоржига қарши ўйин ўтказди.

Биринчи даврадан жой олган ушбу учрашувни 0:6 ҳисобида мағлубиятга учраб бошлаган Кики, иккинчи сетда тай-брекда зафар қучди.

Сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетда эса Бертенс ўйин тизгинини буткул қўлга олиб, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди "Qatar Total Open" турнирининг иккинчи даврасида Бертенс испаниялик Карла Суарес Наваррога қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!