Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал"нинг рақиби аниқ бўлди
ОЧЛ ғолиби, Япониянинг "Кашима Антлерс" жамоаси ярим финал учун Мексиканинг "Гвадалахара Чивас" клубига қарши баҳс олиб борди.
Абу-Дабидаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида кечган беллашув голларга бой ўтди ва унда кун чиқар юрт вакиллари 3:2 ҳисобида зафар қучишди.
Шу тариқа қитъадошларимиз ярим финалга йўл олишди. Бу босқичда улар ЕЧЛ ғолиби - "Реал"га қарши майдонга тушишади. Мазкур қарама-қаршилик 19 декабр куни бўлиб ўтади.
Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал
"Кашима Антлерс" (Япония) - "Гвадалахара Чивас" (Мексика) 3:2.
Фикрлар