Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Аргентина терма жамоасида иш бошлаши мумкин

Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пекерман ўз лавозимини тарк этади.

Колумбиялик журналист Фелипе Эспиналнинг хабар беришича Пекерман айни дамда Аргентина футбол федерацияси билан мамлакат терма жамоасида спорт директори лавозимида ишлаш борасида музокаралар олиб бормоқда ва бу музокаралар деярли якунига етган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ЖЧ-2018даги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ўз лавозимини тарк этиши ва унинг ўрнини Перу термаси устози Рикардо Гарека эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!