Компанининг отаси Бельгиядаги илк қора танли мэр бўлди

"Манчестер Сити" клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Венсан Компанининг отаси Пьер Компани кеча бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра пойтахт Брюсселнинг Гансхорен муниципалитети мэри этиб тайинланди.

Таъкидлаш керакки, Гансхорен Бельгия пойтахтида жойлашган 19та муниципалитетдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Компанининг отаси Бельгияга 1975 йил Конго демократик республикасидан қочоқ мақомида келган эди. 2006 йилдан буён у сиёсатчи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Пьер Компани  2010 йилда маҳаллий парламентга депутат этиб сайланди.

Берилган маълумотларга кўра  Пьер Компани  Бельгияда мэр этиб тайинланган илк қора танли инсон сифатида тарихга кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!