Конор Макгрегор UFC'даги 2-мағлубиятини Хабиб Нурмагомедовдан қабул қилиб олди

Ҳозиргина UFC 229 турниридан ўрин олган ирландиялик Конор Макгрегор ҳамда россиялик Хабиб Нурмагомедовлар ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Баҳсда россиялик спортчи ғолиб бўлди. Жангнинг 4-раундида Нурмагомедов рақибини бўғиб олди ва ирландиялик спортчи таслим бўлди. Шу тариқа, Нурмагомедов енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини сақлаб қолди.

Таъкидлаш лозимки, бу Макгрегорнинг UFC даги иккинчи мағлубияти бўлди. У бундан аввал 2016 йил Нэйт Диасга имкониятни бой берган эди. Конорнинг умумий фаолиятидаги ўтказган 27та жанги орасида бу 4-мағлубият бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!