Конорнинг мураббийи: Нурмагомедов бизга кўп муаммолар келтиради
Аввалроқ хабар берганимиздек, UFC пезиденти Дэйна Уайт енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби Конор МакГрегор бўлишини ваъда берганди.Конорнинг бош мураббийи Оуэн Родди МакГрегор - Нумаргомедов қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Биз жамоамиз билан маслаҳатлашиб Хабибнинг заиф нуқталарини излашга киришамиз. Нурмагомедов бизга UFCнинг барча жангчилари каби октагонда кўп муаммоларни келтириши мумкин. Аммо уни ҳам енгиш мумкин.
Менинг биринчи ва асосий мақсадим рақибнинг заиф нуқталарини излаб топиш ва эркин курашдан янги бош мураббийни танлаш.
Тан олиш лозим, Хабиб ажойиб зарба эгасидир, бироқ ММА доирасида бу борада Конорга етадигани йўқ. Курашчи, боксчи ёки жи-житсуда профессионал бўлишингизга қарамай ҳар бир жангчида ҳимояда муаммолар бор, - дея Роддининг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Junkie нашри.
Маълумот учун Нурмагомедов - МакГрегор учрашуви жорий йилнинг куз мавсумида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Фикрлар