Конте А Серия грандларидан бирини бошқариши мумкин

Ёзда Лондоннинг “Челси” клубидан истеъфога чиқарилган италиялик мутахассис Антонио Конте яна фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

La Stampa нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли мутахассисга “Милан” ва “Рома” клублари жиддий қизиқиш билдира бошлашган. Таъкидлаш керакки, жорий мавсум ушбу жамоаларнинг иккаласи етарлича муаммолар пайдо бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” А Сериянинг ўтган 5та туридан сўнг мусобақа жадвалида 14-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Милан” 4та ўйиндан кейин 13-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!