Конте "Реал"га келгач 3 нафар футболчини трансферга қўймоқчи

Агар “Реал” Мадрид клуби бошқарувига Антонио Конте тайинланадиган бўлса, у жамоанинг бирданига 3 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли италиялик мутахассис “қироллик клуби”га келса биринчи набатда дарвозабон Кейлор Навас, ҳимоячи Марсело ва ҳужумчи Карим Бенземаларни трансферга қўйдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ жамоа сардори Серхио Рамос Контенинг “Реал”га келишига ўз розилигини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!