Конте "Реал"нинг таклифини рад этиши мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби собиқ бош мураббийи Антонио Конте "Реал"нинг таклифига рад жавоби бериши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра италиялик мутахассис Мадридга кўчиб ўтгандан кўра АПЛда қолишни маъқул кўрмоқда. У ҳозирча Жозе Моуриньонинг "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилишини кутмоқда. Конте фаолиятини айнан МЮда давом эттириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Конте билан музокаралар олиб бораётгани ва унинг ассистенти кечаги эль класикони стадиондан туриб кузатиб боргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар