"Korea Open-2018" мусобақасининг бу куни ҳам муваффақиятли ўтди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэквондо бўйича "Korea Open-2018"  халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бугунги кун дастури ҳам терма жамоамиз медаль қўлга киритган. Бу ҳақида Миллий Олимпия қўмитаси матбуот-хизмати хабар бермоқда. 

-68кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Абдулазиз Ҳамидуллаев илк жангида Жанубий Корея (19:10), кейин Австралия терма жамоаси аъзосини (27:12) мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса тайландлик рақибга 10:14 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!