Корея КХДР билан биргаликда Олимпиада-2032ни қабул қилиш учун 3.4 млрд доллар сарфламоқчи
Корея ва КХДР билан биргаликда 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун Сеул 3,42 миллиард доллар сарфлаши мумкин, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Сешанба куни Сеул шаҳрининг қонунчилик бўйича йиғилишига Олимпия ўйинларини ўтказиш ҳам киритилган. Бунда мусобақа учун сарфланадиган ҳаражатлар ҳисоб-китоб қилинади.
Аввалроқ, Жанубий Корея ва КХДР феврал ойида ХОҚга Олимпиада-2032 турнирини биргаликда ўтказиш бўйича ариза топширишини маълум қилган эди. 2019 йил феврал ойи ўрталарида икки Корея давлати вакиллари ХОҚнинг Лозаннадаги штаб-квартирасига ташриф буюришни режалаштирган. Айнан ўшанда улар ариза топширишади.
Фикрлар