Ковачич: "Реал" билан шартномам борлигини унутганим йўқ
Мавсумни "Челси" сафида ўтказаётган Матео Ковачич яна "Реал"га қайтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Челси”га ўтишни жуда ҳам хоҳлагандим ва мен ҳозир бу ерда бахтлиман. Менга шаҳар ҳам, жамоадаги муҳит ҳам маъқул келмоқда. Бу эса менга ҳар куни 100% тайёр бўлишимга ва жамоа муваффақияти учун ёрдам беришимга ёрдам беради. Бироқ, шу қатори “Реал” билан имзолаган шартномамни ҳам хурмат қиламан. Мен ушбу келишувга риоя қилишим шарт ва мен буни қиламан. Аммо келажакда нималар бўлишини билмайман. Менинг ҳозирги вазифам ўзимни тўлиқ намоён қилиш”, - дейди хорватиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” 24 ёшли Ковачични бир йилга ижарага олишган. У жорий мавсум “Челси” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва 2та голга ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар