Ковалевни нокаут қилган Альварес яна бир россиялик боксчи билан урушиши мумкин
Россиялик боксчи Дмитрий Бивол ўзининг навбатдаги жангини декабр ойида ўтказиши мумкин. Бу боксчи олдинги жангида малавиялик Айзек Чилембага қарши рингга кўтарилиб, WBA чемпионлик титулини ўзида сақлаб қолди.
Бўлажак жангда унга ярим оғир вазн тоифасида россиялик Сергей Ковалевнинг нокаутга учратиб, WBO камарини қўлга киритган Элейдер Альварес рақиблик қилиши мумкин.
– Бу ҳақда гапириш учун ҳали эрта, аммо Альварес Бивол билан жанг қилиши мумкин бўлган номзодлар орасида. Бивол – жуда иқтидорли боксчи. У Чилембага қарши жангни юқори даражада ўтказди. У ярим оғир вазнда бўлажак жаҳон чемпиони ва буни узоқ йиллар ўзида ушлаб туриши мумкин, – дейди Main Events промоутерлик компанияси бошлиғи Кэти Дува.
Фикрлар