"Кристал Пэлас" ҳужумчиси ирқчи мухлислар таҳдидига учради
"Кристал Пэлас" клуби форварди Уилфрид Заа "Арсенал"га (2:2) қарши бўлиб ўтган Лондон дербисида унга нисбатан таҳдид ва ирқчиликка оид ҳақоратлар бўлганини таъкидлади.
Эслатиб ўтиш лозимки, кот-д’ивуарлик футболчи шу куни баҳсли пенальти ишлаган эди.
“Оиламга таҳдид солаётган ва мени ирқчиликда ҳақорат қилаётганларнинг барчасига энг эзгу тилакларимни тилайман. Хатто уларнинг яқинларига ҳам. Чунки, менинг ҳаётим сизларнинг нафратингизга қарамай энг юқори даражада ўтади”, - дейди Заа.
Фикрлар