Кроос Роналду ва Иньестани ортда қолдириб рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор кеча Мадриднинг "Реал" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида Япониянинг "Кашима Антлерс" клубини 3:1 ҳисобида енгди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу куни “қироллик клуби” сафида учрашувни асосий таркибда бошлаган Тони Кросс мусобақа тарихида рекорд ўрнатди. Гап шундаки, бу 28 ёшли германиялик футболчи шу тариқа фаолиятида 5-марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Бунгача бирорта европалик футболчи ушбу мусобақада бу қадар кўп қатнашмаган эди.
Маълумот учун, Кроос бу борада Криштиану Роналду (4та) ҳамда Андрес Иньеста (4та) каби футболчиларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” энди 22 декабрь куни мусобақанинг бош соврини учун мезбон “Ал-Айн”га қарши баҳс юритади.
Фикрлар