Кроос учун курашга ПСЖ ҳам қўшилди

Франциянинг ПСЖ клуби "Реал" хавбеки Тони Кроосга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 28 ёшли германиялик футболчи парижликларнинг келгуси ёздаги асосий трансфер нишонига айланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кроосга шунингдек “Манчестер Сити” клубидан ҳам қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учнун, Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!