Купернинг Ўзбекистондаги фаолияти бошланди (ФОТО)

CHERY AUTO
Кеча Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. Матбуот анжумани ниҳоясига етиши биланоқ Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлаб юборди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра Эктор Купернинг дастлабки ташрифи “Бунёдкор” футбол академиясига уюштирилди. У ерда мутахассис футболчиларга яратилган шарт-шароитлар, машғулот заллари, футбол майдонлари, болалар истиқомат қиладиган ётоқхоналар билан танишди. Ижобий тарафлари ва камчиликлар ҳақида ўз фикр ва маслаҳатларини бериб ўтди.

Шундан сўнг Эктор Купер  “Миллий” стадионига ташриф буюрди. Стадионни кўздан кечириб, ўзбек футболи тарихи музейини айланди. “Миллий” стадионга уюштирилган ташриф сўнггида фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
96b84e8257590b4f0afdfc91f68f1bf398765245.jpg
 
“Миллий” стадиондан чиққач Эктор Купер Тошкент темирйўл муҳандислари институти ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари спорт стадиони”га борди. У ерда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг машғулотини кузатди. Мураббий ва футболчилар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Машғулот охирида Равшан Ҳайдаров ва унинг жамоасига Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида омад тилади.
9c3e800f354068ab56ba73eae94d10b02fbb1737.jpg
32f380025c7c59d8f9a2a0f3b2329d7390b2e31b.jpg
757bc6ff869dc07e75d5b278c07e187edab2a75e.jpg

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!