Курашчи қизимиз бронза медали учун баҳс олиб боради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳиндистон пойтахтида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кун беллашувларига ҳам старт берилди. Бугун аёллар кураши бўйича сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Қувонарлиси, бугун ҳам курашчи қизларимиз шоҳсупага кўтарилиши мумкин. -65 кг вазн тоифасида Бахтигул Болтаниёзова кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Спорчтимиз чорак финалда қозоғистонлик рақибини доғда қолдиргач, ярим финалда хитойлик спортчига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали учун кураш олиб боради. Унинг бу йўлдаги рақиби Жанубий Корея вакиласи Хйерим Юн бўлади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!