Курашчи қизлар пойтахтда йиғин ўтказишмоқда

Шу кунларда аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги «Динамо» спорт жамиятига қарашли залда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур йиғин орқали қизларимиз олдинда турган муҳим рейтинг мусобақаларига ҳозирлик кўришмоқда. 13 февраль куни бошланган йиғинда спортчиларимиз билан жисмоний ва рухий тайёргарлик бўйича иш олиб борилмоқда.

Терма жамоамиз машғулотларда қуйидаги таркибда қатнашмоқда:

-49 кг: Шоҳида Аҳмедова
-57 кг: Амина Алимбетова
-59 кг: Ариухан Жумабоева
-62 кг: Халбазар Нарбаева
-62 кг: Севара Омонова
-65 кг: Нигора Бакирова
-65 кг: Сахипжамал Алеуатдинова
-65 кг: Мухлиса Нормўминова
-68 кг: Динора Рустамова
-69 кг: Рушана Абдурасулова
-72 кг: Светлана Оқназарова
-72 кг: Нилуфар Гадаева

Мураббийлар: Анатолий Ибрагимов, Ахмет Кагарманов.

Йиғин 26 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!