Курашчимиз Испания Гран-присида олтин медаль олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания Мадрид шаҳрида спорт курашлари бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу халқаро турнирда иштирок этган ҳамюртимиз Давид Модзманашвили энг оғир вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. 

Юртдошимизга ҳал қилувчи баҳсда австриялик Йоханнес Людашер рақобат туғдирди. Бироқ тажриба бобида рақибидан анча устун бўлган Давид ғалабани ўз томонига оғдира олди. Бронза медали Картиен Пехуэль Муриэнга насиб этиб, кучли учликни якунлаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!