Курашчимиз жаҳон рейтингида етакчиликни қўлга олди

Бутунжаҳон кураш турлари иттифоқи август ойи учун курашчилар рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рейтингда терма жамоамиз вакиллари ҳам юқори поғоналарда қайд этилган. 

Жумладан, вазни 61 килограммгача бўлган полвонлар орасида ҳамюртимиз Аббос Раҳмонов жаҳон рейтингида биринчи ўринда қайд этилган. Шунингдек, 74 килограммгача бўлган вазн тоифасида Бекзод Абдураҳмонов иккинчи, бир юқори вазн тоифасидаги Рашид Қурбонов (-79 кг) ва Магомед Ибрагимов (-97) учинчи поғонада турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!