Куртуа: “Реал” очко йўқотмаслиги керак эди

“Реал Мадрид” жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа “Вильярреал”га қарши (2:2) кечган Ла Лига 17-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини айтди.

“Албатта, афсусдамиз. Бундай ўйин билан дурангга ҳақли эмасдик. Учрашувни ғалаба билан якунлаш учун барча имкониятларга эга эдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ноҳақ бўлишим мумкин, лекин тўпга кўпроқ эгалик қилиб, рақибдан кўра жарима майдончасида фаол эдик. Бугун очко йўқотмаслигимиз керак эди.

Беллашувни яхши бошлай олмадик, рақиб тезкор гол урди. Бироқ иккита гол уриб ўйинга қайта олдик. Шунга қарамай яна битта гол қўйиб юбордик. Етакчига яқинлашиш учун ғалаба қозонишимиз зарур эди. Якшанба кунга ўйинга астойдил тайёрланамиз”, – деди бельгиялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!