Куртуа жорий мавсумнинг ўзида 2-марта битта ўйинда 5та гол ўтказиб юборди

Хабарингиз бор кеча Швейцария терма жамоаси ўз майдонида УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги турида Бельгияни қабул қилди ва йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни бельгияликлар дарвозасини қўриқлаган Тибо Куртуа жорий мавсумнинг ўзида иккинчи марта бир ўйинда 5та гол ўтказиб юборди. Эслатиб ўтиш лозимки, “Реал” посбони Ла Лига доирасида “Барселона”га (5:1) қарши ўйинда ҳам ўз дарвозасидан нақд 5та гол ўтказиб юборган эди.

Қизиқ томони Куртуа бунгача фаолиятида бор йўғи 2 марта, яъни 2011 йил "Барселона" - "Атлетико" (5:0) ва 2015 йил "Тоттенхэм" - "Челси" (5:3) баҳсларида ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!