Ла Лига. "Реал" "Вальядолид"дан устун келди ва ғалабасиз сериясига барҳам берди

Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

83-дақиқада Винисиус Жуниорнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячиси Киконинг оёғига тегиб дарвоза тўридан ўрин олди. 88-дақиқада эса Серхио Рамос пенальтидан гол киритиб, ҳисобни 2:0 кўриниш олишини таъминлади.

Шу тариқа, "Реал"нинг Ла Лигадаги 5 та ўйиндан иборат ғалабасиз серияси якунига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!