Ла Лига. "Севилья" иккинчи ўринга қайтди
Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 16-туридан ўрин олган "Севилья" ҳамда "Жирона" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Рамон Санчес Писхуан"да кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Голларга Эвер Банега ва Пабло Саррабияла муаллифлик қилишди. Шу тариқа андалусияликлар ҳисобидаги очколар сони 31 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Жирона" эса 21 очко билан 10-поғонада бормоқда.
Севилья
| Примера Дивизион 16-тур 16/12/2018, 15:00
2 :0 ![]() Тугади | Жирона |
Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan 33542 томошабин Бош ҳакам: Guillermo Cuadra |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар