La Repubblica: "Интер" ва Рэмзи оғзаки келишувга эришишган

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра ёзда “канонирлар” билан шартномаси якунига етадиган 27 ёшли уэльслик футболчи “нерадзуррилар” билан оғзаки келишувга эришган. Гап шундаки, Рэмзи йилига камида 6-7 млн евро маош олмоқчи. “Интер” эса унга бундай маошни беришга тайёр.

Бироқ, миланликлар устози Лучано Спаллетти мавсум якунланишини кутмоқчи эмас ва Рэмзини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ жамоасига кўчиб ўтишини хоҳламоқда. Ўз навбатида “Интер” бош директори Беппе Маротта унинг бу истагини амалга ошириш учун январдаёқ Рэмзини сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

Маълумот учун, Рэмзи “Арсенал” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!