"Лацио" Милинкович-Савичнинг маошини ошириб, у билан келишувни узайтирмоқчи

Римнинг “Лацио” клуби ўзининг сербиялик ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра агар 23 ёшли футболчи ушбу келишувни узайтирса, унинг йиллик маоши 1,8 миллиондан 3 миллион еврогача ошади. Бундан ташқари унга бир қатор бонуслар ҳам ваъда қилинмоқда.

La Gazetta dello Sport нашрининг ёзишича римликларнинг ушбу таклифи Милинкович-Савични тўлиқ қаноатлантирмоқда ва у “Лацио”да қолишга рози.

Эслатиб ўтиш лозимки, Милинкович-Савичга жорий ёз  «Ювентус», «Реал», «Милан», «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖ каби грандлар қизиқиш билдиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!