"Лацио" президенти: Милинкович-Савич сотилмайди, аммо...
Римнинг "Лацио" клуби президенти Клаудио Лотито жамоа сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичнинг трансферидан яхшигина даромад олмоқчи эканлигини очиқ айтди.
“Ҳеч ким “Лацио”дан кетишни истамайди. Милинкович-Савич ҳам сотилмайди. Бироқ, агар қайсидир клуб ақлбоварқилмас даражада маблағ таклиф этса биз буни ўйлаб кўришимиз мумкин”, - дейди Лотито.
Эслатиб ўтамиз, римликлар бундан аввалроқ Милинкович-Савични 150 млн еврога сотишмоқчи экани ва унга “Реал” ҳамда “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар