"Лацио" ёзда Милинкович-Савични "Милан"га ижарага беришни истамагани маълум бўлди

"Милан" клуби ёзда "Лацио" хавбеки Сергей Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олишга урингани маълум бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 23 ёшли сербиялик футболчини кейинчалик 90 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан уни 30 млн еврога ижарага олишни хоҳлаган. Бироқ, римликлар ушбу таклифга рад жавобини беришган.

Маълумот учун, Милинкович-Савич жорий мавсум “Лацио” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!