
Легионерларимиз. Фозил Мусаев жамоасида мағлубият
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Японияда J лига кубоги ўйинлари ўтказилди. Мазкур мусобақанинг 2-турида ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” жамоаси “Вегальта Сендай” майдонига сафар уюштирди.
Мазкур беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Мусаев эса ўйин қайдномасига ҳам киритилмади.
Мазкур мағлубиядан сўнг жамоа А гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Япония J лига кубоги. 2-тур
“Вегальта Сендай” – “Жубило Ивата” 2:0
Голлар: Крислан 51, Такуми Сасаки 69.
Фикрлар