Легионерларимиз. Шукурали Пўлатовнинг жамоаси кубокни тарк этди

Ҳамюртимиз Шукурали Пўлатов тўп сурадиган "Семен Паданг" жамоаси "ПС ТНИ" клуби меҳмони бўлди. "Султан Агунг Арена"да кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Пўлатов беллашувни асосий таркибда бошлади.

Дастлабки ўйинда ҳам 2:1 ҳисобида зафар қучган "ПС ТНИ" жамоаси икки ўйин натижасига кўра 4:1 ҳисоби билан келгуси босқич йўлланмасига эга чиқди.

Индонзия кубоги. 1/16 финал. Жавоб баҳси

"ПС ТНИ" - "Семен Паданг" 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!