Леннокс Льюис: Уайлдер ва Фьюри жангида ким ғалаба қозонишини айтди
Супер оғир вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиоин Леннокс Льюис WBC чемпионлик камари учун америкалик Деонтей Уайлдера ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Кличко Фьюри билан бўлган жангда ундан фаоллик ва бардошлиликни кутмаган эди. У Тайсон рингда кўп ҳаракат қилади деб ўйламаган. Уайлдер ҳам шуни кутяпман. У Фьюридек ҳаракатланади. Бу умуман бошқа масала. Аммо бу Деонтей ҳар қандай ҳолатда чемпионликни ҳимоя қилади дегани эмас. Унда кучли зарба бор. Бироқ Фьюрини нокаут қила олмайди. У бу тўқнашувга яхшироқ тайёргарлик кўриши керак. Фьюри оёқлари тезкор ва тутқич бермас. Кўрамиз, Деонтей уни тута олармикан, – дейди Льюис.
– Жанг ажойиб бўлади. Агар қарама-қаршилик 12 раунд давом этса, Тайсон ғалаба қозонади. Агар кимдир муддатидан олдин зафар қучса, у Уайлдер бўлади.
Фикрлар