Леонардо: Ибрагимович "Милан"га қайтмайди
"Милан" клуби спорт директори Леонардонинг сўзларига кўра "россонерилар" "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан шартнома имзолашмайди.
“Златан “Милан”га қайтмайди. У “Гэлекси” раҳбариятида шартномани узайтиришга ваъда берган. Биз уни қайтишига умид қилган эдик, аммо у ўз сўзида қолиб, фаолиятини МЛС клубида давом эттиришни танлади. Чунки, “Гэлекси” унинг шартларини бажаради ва шу сабабли ҳам у ўша ерда қолади”, - дейди Леонардо.
Фикрлар