Леонардо яна "Милан"га қайтди

Италиянинг “Милан” клуби собиқ бош мураббийи Леонардо яна жамоага қайтди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра бразилиялик мутахассис “россонерилар” сафида спорт директори лавозимини эгаллади. Таъкидлаш керакки, Леонардо фаолияти давомида ПСЖда ҳам ушбу лавозимда иш олиб борган. Унинг сўнгги иш жойи эса Туркиянинг “Антальяспор” клуби бўлган эди.

Маълумот учун, Леонардо “Милан”да футболчи сифатида 1997-2001, мураббий сифатида эса 2009-2010 йилларда фаолият олиб  борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!