"Лестер" Испания терма жамоаси дебютантига қизиқиб қолди
Испаниянинг “Сельта” клуби ярим ҳимоячиси Браис Мендес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Берилган маълумотларга қараганда 21 ёшли Испания терма жамоаси аъзосига “Лестер”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Тулкилар” Мендесни Испания терма жамоасининг Босния ва Герцеговинага қарши ўйинларида кузатишган. У шу куни ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилган эди.
Cadena Cope нашри тарқатган хабарга кўра “Лестер” бу борада “Сельта” билан алоқага ҳам чиққан. Виголиклар эса уни 25 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, Мендес жорий мавсум Ла Лигада жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар