"Лестер" Магуайрни ўз сафида сақлаб қолмоқчи
“Лестер” клуби раҳбарияти Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайрни таркибда сақлаб қолишга уринишмоқда.
Daily Mail нашрининг хабар беришича “тулкилар” бунинг учун 25 ёшли футболчини маошини оширишга ва у билан шартномани узайтиришга тайёр.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Магуайрнинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлагани, “Лестер” эса футболчисини 56 млн евродан камига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар