"Лестер" ганалик футболчиси билан шартномани узайтирди

Ганалик ярим ҳимоячи Дэниэл Амарти “Лестер” билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи “тулкилар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, “Лестер” Амартини 2016 йил “Копенгаген” клубидан 6 млн фунтга сотиб олган эди. У жорий мавсум АПЛда жами 9та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!