"Лестер" сафарда "Атлетико"га кичик ҳисобда енгилди

Ҳозиргина Мадрид шаҳридаги "Висенте Кальдерон" ўйингоҳида УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Атлетико" ва "Лестер" жамоалари баҳси якунланди.

28-дақиқада Антуан Гризманн пенальтидан киритган гол "матрасчилар"га Англия чемпионлари устидан минимал ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Энди ушбу жуфтлик тақдири жавоб ўйинида ҳал бўладиган бўлди.

«Атлетико» – «Лестер Сити» – 1:0 (1:0)

Гол: Гризманн 28 (пен)

«Атлетико»: Облак, Савич, Луис, Хуанфран, Годин, Коке, Габи, Карраско (Корреа 65), Ньигес, Гризманн, Торрес (Партей 75).

«Лестер Сити»: Шмейхель, Беналуан, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон, Марез, Окадзаки (Кинг 46), Варди (Слимани 77).

Огоҳлантиришлар: Олбрайтон 27, Беналуан 49, Хут 58.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!