"Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски фаолиятини Мюнхенда якунлаши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Катта эҳтимол билан “Бавария”да яна узоқ йиллар қолишим мумкин. Менинг ўзим ҳам бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламайман. Менинг юрагимда фақат “Бавария” бор ва бу жамоада жуда ҳам бахтлиман. Шу боис фаолиятимни шу ерда якунлашим мумкин деб айта оламан”, - дейди польшалик футболчи.

Маълумот учун, Левандовски “Бавария” сафига 2014 йил Дортмунднинг “Боруссия” клубидан кўчиб ўтган. Ўтган давр мобайнида у жами 219та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 173та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98