Левандовски ҳужумда ўзини кўрсата олмагани сабабини айтди
Ads

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Колумбияга қарши (0:3) кечган ўйиндаги мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Рақибга қарши ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмадик, Колумбия техник ва тактик жиҳатдан биздан кучли эди. Улар биздан бир бош устун ўйнади, бизга эса маҳорат етишмади. Колумбия сўнгги йилларда биз тўқнаш келган энг кучли жамоа. Ҳатто Германия ва Португалияга қарши осонроқ бўлганди.

Ўзимни ҳужумда кўрсата олмаганим сабаби шундаки, мен бир ўзим эдим ва узатмалар қабул қилмадим. Бундай натижада фақат ўзимизни айблашимиз керак. Сенегал билан ўинда ғалаба қозониш керак эди. Ўша ўйинда футбол ўйнашга имкон беришди, лекин биз қандай ўйнашни билмадик”, – деди Левандовски.

Минбар

Барча блоглар