Лэйвер кубоги: Новак Жокович мағлуб бўлди

Сербияли Новак Жокович Лэйвер кубогининг яккалик баҳсларида имкониятни бой бериб қўйди.

Новак ушбу мусобақада ЖАР вакили Кевин Андерсонга қарши кортга чиқиб, уч сетда – 6:7, 7:5, 6:10 ҳисобида мағлубитяга учради.

Шу тариқа, Европа ва Жаҳон терма жамоалари ўртасидаги ҳисоб 7:3 кўринишини олди. Бир оздан америкалик Жек Сок ва австралиялик Ник Киргиос тандеми бельгиялик Давид Гоффин ва болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!