“Лион” Мемфис Депай борасида “МЮ” билан келишувга эришди

CHERY AUTO

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси  ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мемфис Депай Франциянинг “Лион” клубига ўтишга жуда яқин турибди.

“Лион” президенти Жан-Мишель Олас  томонлар голландиялик футболчининг трансфери борасида келишувга эришилганини айтиб ўтди.

“МЮ” билан Депай борасида келишувга эришдик. Фақат ҳужжатларни расмийлаштириш қолди, – деди Олас.

Аввалроқ Франциянинг “Лион” клуби голландиялик футболчи учун 13 миллион фунт таклиф қилганди, аммо уни бу суммага сотмади. Кейинроқ қизилиблислар Депайни 17,5 миллион фунтга сотишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай 2015 йилда ПСВдан 25 миллион фунт эвазига “МЮ”га ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!