"Ливерпуль" Азарни сотиб олишга жуда яқин турибди

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар “Ливерпул”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инглиз ОАВ хабар бермоқда.

Унга кўра 25 ёшли бельгиялик футболчи мерсисайдликлар сафига яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ келиб қўшилиши мумкин. Ушбу трансфер эса “Ливерпул”га тахминан 35 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У немис клуби сафига 2015 йил “Челси”дан 8 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!