"Ливерпуль" мухлисига тан жароҳат етказган "Рома" ишқибози 2,5 йилга қамалди

2017-18 мавсум Европа чемпионлар лигаси биринчи ярим финал – “Ливерпуль” ва “Рома” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳар икки клуб мухлислари ўртасида муштлашув бўлган эди. Ўшанда италиялик ишқибоз Даниэль Сьюско британиялик мухлисга жиддий тан жароҳати етказган.

Натижада “қизиллар” мухлиси Шон Кокс бошидан жароҳат олиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича суд жараёни якунига етди ва Сьюско икки ярим йил қамоқ муддатини ўтайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!