"Ливерпуль" учун ёзги трансферлар мавсуми якунланди
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг ёзги трансферлар кампанияси якунларини маълум қилди.
"Рома" дарвозабони Алиссон "қизиллар"ни бу ёздаги Наби Кейта, Фабиньо ва Жердан Шакиридан сўнг тўртинчи хариди бўлди.
- Келаси мавсум учун барчасини тайёрлаб бўлдик, шунинг учун бошқа трансферни амалга оширмаймиз. Бу ишончим комил.
- Мен бу трансферлардан кўнглим тўлди. Қолган вақтни энди янги мавсумга тайёргарлик билан ўтказамиз. Клуб бизга фантастик имкониятлар бермоқда ва бундан фойдаланишимиз керак. Энг яхши жамоа эмасмиз, аммо энг яхши ўйинимизни намойиш этиб, бунга эришишимиз мумкин, - дейди Клопп клуб матбуот хизматига.
Фикрлар