"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд Англия премьер-лигасининг 17-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 20 ёшли англиялик футболчи жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида “Наполи”га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олган.

Маълумот учун, Трент Александр-Арнольд жорий мавсум мерсисайдликлар сафида жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 16 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98