"Локомотив" Дубайда учта ўртоқлик ўйини ўтказади
Суперлиганинг амалдаги чемпиони - "Локомотив" 9-23 январь кунлари Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу йиғинда "темирйўлчилар" жами учта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Дастлаб, 16 январь куни Москванинг "Спартак" жамоасига қарши, кейин эса 18 январь куни Словакиянинг 7 карра чемпиони "Жилина" клубига қарши майдонга тушади. Сўнгги баҳсни 21 январь куни Даниянинг 10 карра чемпиони "Брондбью" жамоасига қарши ўтказади.
Фикрлар