"Локомотив" янги футболчиларни таништирди

Бугун “Локомотив” стадионининг матбуот анжуманлари залида 2019 йил футбол мавсуми олдидан янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Локомотив” мавсумга тайёргарлик чоғида 8 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Жамоа сафини эса Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев, Николай Погребняк тарк этишди.

Кетганлар ўрнини тўлдириш мақсадида қуйидаги футболчилар таклиф этилди:

Азиз Ҳайдаров (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Жамшид Искандеров (аввалги жамоаси “Пахтакор”)
Филип Райевац (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Авазбек Ўлмасалиев (аввалги жамоаси “Нефтчи”)
Йован Жокич (аввалги жамоаси АГМК)
Даврон Ҳошимов (аввалги жамоаси “Навбаҳор”)
Жавоҳир Илёсов (аввалги жамоаси “Металлург”)
Арслонмурод Аманов (аввалги жамоаси “Бухоро”)

Бугунги таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров, футболчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Таништирув маросимида янги футболчиларнинг жорий мавсум қайси рақамли футболкаларда тўп тепиши ойдинлашди.

Демак, Азиз Ҳайдаров №7, Жамшид Искандеров №8, Филип Райевац №9, Авазбек Ўлмасалиев №19, Йован Жокич №23, Даврон Ҳошимов №24, Жавоҳир Илёсов №35 ва Арслонмурод Аманов №71 рақамли футболкаларда “Локо” сафида ўйнайдиган бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!