“Локомотив”нинг Дубайдаги машғулотидан фотолавҳалар

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” янги мавсумга ҳозирликни давом эттириш учун кеча БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетганди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа аллақачон БАА йиғини доирасида машғулотларни бошлаб юборди. Машғулот жараёнига Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич бошчилик қилишмоқда. Йиғинда жами 23 нафар футболчи иштирок этаётганини таъкидлаш жоиз.

Қайд этиш керакки, “Локомотив”нинг мазкур ўқув-машғулот йиғини 21 январга қадар давом этади.

Қуйида машғулот жараёнидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!