Ломаченко кейинги жангини кимга қарши ўтқазади

WBA енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Василий Ломаченконинг менежери Эгис Климас жангчининг келажакдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

- Ломаченконинг кейинги жанги 25-август бўлиб ўтишини режалаширмоқдамиз, бироқ бу баҳсга ҳали ҳеч нима тайёрмас.

Василий, Линарес устидан ажойиб ғалаба қозонди. Аммо Бельтран каби кучли боксчини унутмаслигимз лозим. Раймундо ҳам таниқли чемпион. Бизнинг мақсадимиз, енгил вазн тоифасида ҳамма турнирларда ғалаба қозонишдир! Олдимизда ҳали кўп жанглар турибди, - дея Климаснинг сўзларини келтиради boxingtalk.com нашри.

Маълумот учун, украиналик боксчи 12 май куни WBA енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!